Diyor24

Ўзбекистонликлар ҳам энди OpenAi’нинг ChatGPT тизимидан VPN’сиз фойдаланиши мумкин

Сунъий интеллектга асосланган сўровлар бўйича маълумот берувчи ChatGPT хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун очилди. Бундан аввал мазкур хизматдан фақат VPN’ни ёққан ҳолда, чет эл рақамлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин эди. Эндиликда Ўзбекистондаги алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида нутқида Ўзбекистон Ташкилотнинг асосий ҳужжати бўлган “Истиқболлар – 2025” ижросини сарҳисоб қилишни қўллаб-қувватлади.  Шавкат Мирзиёев “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқишни таклиф қилди.  «Ҳозирча ишга солинмаётган катта…

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга айланди. Республика ишчи гуруҳи бошчилигида Қашқадарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий мулоқотлар ҳам шу мақсадга хизмат қилди. Вилоятнинг Шаҳрисабз, Ғузор туманлари ва…

Португалия бош вазири коррупция айбловлари туфайли истеъфога чиқди

Португалия бош вазири Антониу Кошта коррупцияга алоқадорликда гумон қилинаётган тергов доирасида қароргоҳида тинтув ўтказилгандан сўнг истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Reuters. Кошта сешанба куни, прокурорлар унинг маъмуриятининг литий ва водород лойиҳаларида даъво қилинган коррупцияни тергов қилиш доирасида унинг аппарат раҳбарини…

Сурхондарёда автомагистрал йўл ва айрим хонадонларни сел босди

Кеча, 8 ноябрь куни М39 халқаро автомагистрал йўлининг Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Чилонзор» маҳалласидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб келган. Ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум…

Остонада Путинни Тўқаев қарши олди

Бугун, 9 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Остонага расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди. “Пойтахт аэропортида Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Россия Президенти Владимир Путинни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди”,  дейилади хабарда….

ЕТБ Марказий Осиё давлатлари учун 1,2 млрд доллар ажратмоқчи

Евросиё тараққиёт банки (EТБ) Марказий Осиё давлатларига очликни бартараф этиш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун 1,2 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда EТБ техник ёрдам жамғармаси координатори Анна-Мария Чкония хабар берди. EТБ вакилига кўра, минтақада тўйиб овқатланмаслик даражасини камайтириш учун…

Шавкат Мирзиёев Жапаров билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро савдо…

2033 йилгача Россиядан Қозоғистон орқали нефть транзити 100 миллион тоннадан ошади

Қозоғистон 2033 йилгача 100 миллион тоннадан ортиқ Россия нефтини ўз ҳудуди орқали Хитойга транзит қилиш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Известия” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.  “Қозоғистон ва Россия нефть соҳасида узоқ вақтдан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда….

Ўзбекистон Президенти ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди. Бирлашма доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу кўп томонлама тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш,…