
2025 йил 8-ой давомида Сурхондарё вилоят ҳудудидан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига Давлат кадастрлар палатаси томонидан жами 4 486 та яни 611,0 гектар бўш ер участкалари киритилган. Шундан 1 396 таси яни 220,0 гектар аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, «YERXUSUSIYLASHTIRISH» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали жами 970 та мурожаат келиб тушган бўлиб шундан, 569 тасига ижобий хулоса берилган, 390 таси таси рад этилган, 11 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида турибди.

Бу каби соҳада амалга оширилаётган ишлар ва тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиш жараёнлари” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар иштирок этишди.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли фармонига асосан Сурхондарё вилоятида 480,4 гектар ер участкаларини электрон аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган бўлиб, амалда 2025 йилни ўтган 8 ойи давомида 355,3 гектар (74,0%) ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилди.-дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси Ер участкаларини реализация қилиш бўйича бош мутахассиси Одил Шодмонов. 2025 йилнинг 9-ойлигида режа 346,1 гектар белгиланган бўлиб, амалда бошланғич нархи 220,2 млрд.сўмлик 1 774 та, 355,3 гектар (102,6%) ер участкаларини аукцион савдоларига чиқарилди ҳамда 106,3 гектар, 1 172 та лот ер участкалари 78,9 млрд.сўмга сотилиши таъминланди.Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорларга мазкур ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.
Матбуот анжуманига келган оммавий ахборот воситалари ходимларига Давлат кадастрлари палатаси вилояти бошқармаси Ерларни аукционга қадар аниқлаш ва дастурга жойлаштиришни ташкил қилиш шўбаси бошлиғи Исомиддин Қурбонов, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси Ер участкаларини реализация қилиш бўйича бош мутахассиси Одил Шодмонов ер участкаларини, биноларни ижарага олиш ва сотиб олиш тартиблари, электрон онлайн аукцион орқали рўйхатдан ўтиш тартиблари ҳақида батафсил тушунтириш беришди