ЖАМИЯТ

Самарқандда “Зил” кўприкдан пастга тушиб кетди

ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Видеодан кадрСамарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 28 июль куни соат 11:40 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “Зил” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. руль бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.

Ҳайдовчи Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan