Uncategorized

«Ташаббусли бюджет»да 35 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 35 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 47 млрд 657 млн сўм ажратилиб, 35 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган. 

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan