ДУНЁ

Эроннинг бойитилган атоми қаердалиги айтилди

Эроннинг «барча» бойитилган ядровий ашёлари айни пайтда Исроил ва АҚШ зарбаларидан сўнг ядровий объектлар вайроналари остида ётибди.

Бу ҳақда РИА Новости Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг баёнотига асосланиб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июн ойи охирларида АҚШ ҳаво кучлари Эрондаги учта ядровий объект (Фордо, Натанз ва Исфаҳон)га бомба ташлаганди. Воқеа юзасидан расман баёнот берган Доналд Трамп бу зарбаларни Қўшма Штатлар, Исроил ва бутун дунё учун «тарихий лаҳза» деб атаганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan