ХАБАРЛАР

Ўзбекистондаги икки канал халқаро ирригация мероси деб эътироф этилди

Ўзбекистондаги икки канал халқаро ирригация мероси деб эътироф этилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

2025 йил учун «WHIS Award» (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига Ўзбекистондаги «Дўстлик» ва «Эски Туятортар» каналлари лойиқ деб топилди.

Ушбу мукофот 100 йилдан зиёд вақтдан бери фойдаланилаётган ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ирригация иншоотларига Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси томонидан берилади.

«Дўстлик» канали — Сирдарё ҳавзасидаги йирик трансчегаравий иншоот бўлиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтади.

«Эски Туятортар» канали — Зарафшон дарёсидаги кўп асрлик гидротехник обида ҳисобланади.

Бу икки канал Марказий Осиёдан мазкур халқаро реестрга киритилган биринчи иншоотлар бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan