ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилади.

“Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–141-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилади.

2025 йил 1 октябрдан:

-судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг 6 ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида ташкил этилади;

-курсларга қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;

-ўқиш даврида тингловчиларга судья ёрдамчисининг 1 ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади;

-курсга қабул қилиш қуйидагилардан иборат танлов асосида амалга оширилади:

-психология,

-чет тиллари;

-суд ихтисослиги бўйича тест синовлари;

-ёзма имтиҳон;

-якка тартибдаги суҳбат.

Якуний аттестация имтиҳони натижаларига кўра, курсни тамомлаган битирувчилар аризасига асосан бўш судьялик лавозимларига ўтказиладиган танловларда  иштирок этадилар.

Ўқиш дастурини ўзлаштирмаган ва якуний аттестация имтиҳонидан  ўтмаган тингловчилар, бўш судьялик лавозимига 3 йилгача муддатда ариза топширмаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган битирувчилар олинган стипендия суммасини тўлиқ миқдорда қоплаб берадилар.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманларо

суди раиси Ғ.Хидиров

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan