
Исроил армиясининг Теҳрондаги сиёсий маҳбуслар учун мўлжалланган Эвин қамоқхонасига берган зарбаси оқибатида 71 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эрон адлия расмийси Асғар Жаҳонгир маълумот берди. Унинг сўзларини Эроннинг Mehr агентлиги келтирган.
Ҳалок бўлганлар орасида қамоқхона ходимлари, маҳбуслар, уларнинг қариндошлари ва бино яқинидаги одамлар бор. Бир неча киши жароҳатланган. Улардан баъзиларига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, бошқалари эса шифохонага ётқизилди. Жаҳонгир зарба натижасида катта моддий зарар кўрганини ҳам маълум қилган.
Эрон қамоқхонага ҳужум қилингани ҳақида 23 июнь куни маълум қилганди.Маълумотни Исроил Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.