
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва бизнес ривожи учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида вилоят солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан жойларда кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Қумқўрғон туманида ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорларнинг фаолиятларига тўсиқ бўлаётган муаммоларга ечим изланди. Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов хусусий сектор ривожининг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим ўрни ҳақида тўхталар экан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида сўз юритди.
Иштирокчиларнинг маркировкалаш, чекларни таҳрирлаш, онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланиш бўйича мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида тадбиркорларга солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш, ишчи ходимлар сонини яширмаслик ва харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун харид чекларини бериш кераклиги эслатиб ўтилди.