ДУНЁ

Туркия Миграция бошқармаси 2025 йил февраль ойидан бошлаб мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) тартибини бекор қилди.

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар 150 дан ортиқ хорижий фуқаролар аэропортларда ушбу янги қоидалар сабабли мамлакатга киритилмаган. Бунгача Туркияда қонуний қолиш муддати ўтиб кетган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олиш рад этилган чет элликлар мамлакатга шартли кириш (şаrtlı giriş) орқали қайтиб келиб, 10 кун ичида янги ариза топширишлари мумкин эди.

Энди эса ўз вақтида чиқиб кетмаган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) рад этилган фуқаролар дарҳол Туркияга қайтa олмайди. Янги қоидаларга кўра, фуқароликка қараб, Туркияга кириш тақиқи 3 ойдан 6 ойгача бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan