Ҳарбий тадбирлар

Олис гарнизондаги ҳарбий қисмда ёшлар ва фахрийлар юрт посбонлари меҳмони бўлди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида Термиз ҳарбий прокуратураси ҳамда Ёшлар ишлари Агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ҳамда «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Ҳарбий қисмнинг бу сафарги меҳмонлари Денов туманида жойлашган 10 дан ортиқ умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ҳамда туманда истиқомад қилаётган нуроний ва фахрийлар бўлди.

Дастлаб меҳмонлар диққатига жанговар техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳавола этилиб, ҳарбий мутахассислар томонидан миллий армиямиз жанговар қудрати ҳақида маълумотлар берилди. Ҳарбий қисмда аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳарбийлар ҳаёти ёшларни бефарқ қолдирмади. Ҳарбий қисмнинг кичик дала-ўқув майдонида юрт ҳимоячиларининг касбий маҳоратини оширишга қаратилган машғулотлар ўғил-қизларда қизиқиш уйғотди. Айниқса, ёшлар учун шу куни ҳарбий қисм саф майдонида аскарларнинг кўргазмали қўл жанги намойиши ҳарбий оркесторнинг Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари катта таассурот қолдирди. 

Тадбир давомида Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда ҳарбий прокуратура ходимлари сўнгги йилларда юртимизда, хусусан, миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида гапиришди. 

Шундан сўнг тадбирнинг иккинчи қисмида умумтаълим мактаблари ўртасида спортнининг турли хил йўналишлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Шу кунги саёҳат ҳамда спорт ўйинлари ёшларга жудаям манзур бўлди. Ҳарбийлар билан мулоқот эса ёш авлод қалбида унутилмас бўлиб муҳрланди. Шарафли ва масъулиятли касб эгаларининг хизматларидан мамнун эканини айтиб, уларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан қимматбахо совғалар ва диплом билан тақдирланди.

III даражали сержан Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan