Америка Rocket Lab (ракета лабораторияси) углерод толасидан қайта фойдаланиш мумкин бўлган космик ракеталарни ясашда фойдаланиладиган дунёдаги энг катта 3D-принтерни яратди.
Унинг баландлиги 4 қаватли бўлиб, оғирлиги 70 тоннани ташкил этади ва дақиқада 100 метр тезликда қатламларни ётқизишга қодир.
Бу янги Neutron ракеталарини ишлаб чиқаришда тахминан 150 000 киши-соатни тежаш имконини беради.
Улар орбитага 13 тоннагача фойдали юкни олиб чиқиш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган, биринчиси эса келаси йили амалга оширилиши керак.