Uncategorized

Ижтимоий тармоқларда ўзбек тилини ҳақорат қилган шахс устидан суд ҳукм чиқарди

Фуқаро Д.Я. ўзи Тойлоқ тумани ҳокимлиги маданият бўлимида ишлаб келса-да, 2020 йил 15 майда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Ҳалқ фикри” номли гуруҳда ўзининг профилидан ўзбек тили ва миллатини камситувчи фикрларни қолдирган. Ушбу ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ИИБ ходимлари унинг уйига борган вақтида у ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик ҳам кўрсатади.

Самарқанд шаҳар маъмурий судида унга нисбатан тўпланган иш 2020 йил 18 май куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 42, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan