Жанубий Кореянинг йирк Samsung компанияси конгломерати Ли Зҳе Ёнг собиқ президентга пора беришда ва коррупсияда айбланиб қамоққа олинган эди, орадан етти ой ўтиб жума куни компания вориси шартли равишда озодликка чиқарилди.
53 ёшли Ли бугун эрталаб соат 10 атрофида пойтахт Сеул яқинидаги қамоқхона дарвозасидан журналистларнинг қуршовида чиқиб келди.
Юзлаб намойишчилар полиция расми туширилган қоғозлар орқасида бир вақтнинг ўзида унинг озод этилишини ҳам олқишладилар, ҳам қораладилар.
«Мен халқимизга жуда кўп ташвиш туғдирдим. Бундан жуда афсусдаман, » – деди Ли таъзим қилишдан олдин.
Шундан сўнг у бошқа ҳеч қандай саволларга жавоб бермасдан машинага ўтирди.
Лининг собиқ президент Пак Кин Хега пора берганлиги ҳақидаги хабарлар мамлакат бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарган ва президент 2017 йил ҳибсга олинган. У ўзининг жазо муддатини 2039 йилгача ўташга мажбур.