Uncategorized

Тошкентдаги супермаркетнинг эҳсон қутисига 50 минг доллар ташлаб кетилган

Бу ҳақда “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов телеграм каналида ёзмоқда: «Рамазон ойи ҳодисаси
Бугун бизда ажойиб ҳодиса рўй берди.
Тармоғимизнинг барча шўъбаларида эҳсон қутилари ўрнатилган. Уларга саҳий харидорларимиз асосан кайтимга олинган пулларини ҳайрия ниятида ташлаб кетишади.
Корхонамизда ушбу қутиларга тушган барча маблағлар «Эзгу Амал» ҳайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади. Бу жамғарма саратон касалига йўлиққан болакайларга ёрдам беришга иҳтисослашган.
Қутилар тўлганида корхонамиз ходимлари ва мутасаддилари, жамғарма ҳамда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда қутиларни очиб, ичидаги пулларни санаб жамғарма хисоб рақамига топширишади.
Бугун навбатдаги қути очилиб, пуллар саналиб, тахлаётганимизда, қутидан ўндан ортиқ оқ конверт чиқди. Уларни очиб қарасак, конвертлар ичидан жами 50,000$ пул бор экан.
Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табарук кунларида шундай гўзал эҳсон қилган номаълум инсон амали эзгулик, олижаноблик ва муқаддас Рамазон ойи хислатларига бўлган ишончимизни янада орттирди.
Жамгармага пуллар ўгирилиб жами 564 120 000 сўм юборилди.»

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan