Uncategorized

Суд ва ёшлар

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг ролини кучайтириш мақсадида куни кеча жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди биносида суд раиси М.Райимовнинг ёшлар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда жорий йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича катта ва муҳим вазифалар белгилаб олинганлиги, 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам ёшларга бўлган  эътибор қанчалик юқори эканлиги айтиб ўтилди. Қизиқарли ўтган мулоқот  жараёнида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси М.Райимов ёшларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларда ватанга, қонунларга ҳурмат руҳини кучайтириш кераклиги таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Учрашувда бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибордан самарали фойдаланган ҳолда илм ўрганиб, билим олишлари лозимлиги, ҳар хил зарарли иллатлардан йироқ юриш кераклиги, бўш вақтларидан унумли фойдаланиб китоб ўқиб, ватанимизга керакли кадр бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидлаб ўтилди.

Ёшларни қийнаётган муаммолар ечими ҳамжиҳатликда изланмоқда ва энг мақбул чоралар топилмоқда. Қолаверса, ёшлар билан учрашувда тарғибот ва ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда ёшлар билан юзма-юз учрашув ва очиқ мулоқотлар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда илм-муассасалардаги ёшларнинг ҳуқуқий билим савиясини оширишда туртки бўлмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар ёшлар ўртасида жиноий қилмишлар камайишига сабаб бўлмоқда.


М.Райимов, Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси   

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan