Uncategorized

Ўтган йили сиёсий партияларга бюджетдан 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Маблағларнинг асосий қисми ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» партиялари ҳисобига 62 миллиард сўмдан ортиқ маблағ берилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатларнинг ўтган йили сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербоевнинг айтишича, ўтган йили сиёсий партияларга давлат бюджетидан 108 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган, хусусан:• Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) – 36,564 миллиард сўм (3,3 миллион доллар);• «Миллий тикланиш» демократик партияси – 25,818 миллиард сўм (2,4 миллион доллар);• «Адолат» социал-демократик партияси – 17 миллиард сўм (1,55 миллион доллар);• Халқ демократик партияси – 16,465 миллиард сўм (1,5 миллион доллар);• Экологик партия – 12,886 миллиард сўм (1,2 миллион доллар).Қонунчилик палатаси мажлисида сиёсий партияларнинг ташкилий, кадрлар, моддий, молиявий ва бошқа ресурслари кўриб чиқилди. Уларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботларнинг шаффофлиги ва очиқлиги муҳимлиги таъкидланди.Барча сиёсий партияларда назорат-тафтиш комиссиялари фаолият юритаётгани, улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шартлари, жумладан, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилгани таъкидланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan