ЎЗБЕКИСТОН

Еттита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли бир қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;

Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилган хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan