ЎЗБЕКИСТОН

Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда – Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўзламоқда.

Биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур! – Абдулазиз Комилов

Ялпи мажлисда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Украина атрофидаги воқеа-ҳодисалар ҳақида муносабат билдирди.

«Аввало Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Биз вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можаронинг сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдоримиз.

Лекин бунинг учун, биринчи навтабда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур», деди А.Комилов.

Биз Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олмадик! – Абдулазиз Комилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва худудий яхлитлигини тан олади. Биз Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олмадик!

Ташқи сиёсат концепциясига асосан Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди. Қўшинларимиз хориждаги қуролли можароларга жалб этилмайди!», деди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan