СИЁСАТ

ЕИ Украинага 54 миллиард доллар ажратишни маъқуллади

Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага 2024-2027 йилларга мўлжалланган “Ukraine Facility” макромолиявий ёрдам дастурини маъқуллади. Бу дастур Европа Иттифоқи бюджетидан 54 миллиард доллар ажратишни назарда тутади. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши маълум қилди.

Тасдиқланган ҳужжатга кўра, Украинага 18 миллиард доллар қайтарилмайдиган ёрдам сифатида, яна 35 миллиард доллар имтиёзли узоқ муддатли кредитлар шаклида ажратилади.

Бундан ташқари:

  • Миграция ва чегараларни бошқариш учун 2 млрд доллар;
  • Қўшничилик сиёсати ва халқаро ҳамкорлик учун 8 млрд доллар;
  • Европа мудофаа фонди учун 1,6 миллиард доллар;
  • «Мослашувчанлик воситаси» учун 2 миллиард доллар;
  • Европа Иттифоқи ва бутун дунёда табиий офатлар ва гуманитар инқирозлар учун «бирдамлик ва фавқулодда захира» сифатида 1,6 миллиард доллар йўналтирилган.

Украинага ажратилган 54 миллиард долларлик ёрдамнинг салмоқли қисми (33 фоизи) грантлар кўринишида, камида 20 фоизи эса жанговар ҳаракатлар пайтида шикастланган мамлакат инфратузилмасини тиклашга мўлжалланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan