СИЁСАТ

Қирғизистон парламенти байроқни ўзгартиришни маъқуллади

Бугун, 20 декабрь куни Қирғизистон парламентида мамлакат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасиз иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда АКИ Press хабар берди

Қирғизистон байроғидаги нурлар шаклини тўлқинсимон шаклдан қуёш нурларига яққол ўхшатувчи шаклга ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси ташаббускорлари – парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов ҳисобланади.

“Бугунги кунда Қирғизистон Республикаси байроғидаги ўртада тундук билан қуёш нурларини турли талқинларда, масалан, кунгабоқар гули ёки ўтхонанинг пардаси каби визуал идрок этишда дилемма мавжуд. Байроқ тасвири маъносининг ноаниқ талқинини бартараф этиш чораларини кўриш зарур”, дея таъкидлади қонун лойиҳаси муаллифлари.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 59 депутат овоз берган, 5 нафари қарши чиққан. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan