ХАБАРЛАР

Европа Иттифоқи ҲАМАС етакчисини террорчилар рўйхатига киритди

ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синвар Европа Иттифоқи томонидан террорчилар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Европа кенгаши сайтида хабар берилди. 

“Ушбу қарор Европа Иттифоқининг 2023 йил 7 октябрда Исроилда ҳужумларига жавобининг бир қисмидир”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Синварнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги барча маблағлари ва бошқа молиявий активлари энди музлатиб қўйилади.

Европа Иттифоқининг ҳеч бир тузилмаси ҳозир Ғазо секторидаги ҲАМАС раҳбарини на пул билан, на бошқа иқтисодий манбалар билан таъминлай олмайди.

Яҳё Синвар ким?

Яҳё Синвар 1962 йилда Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус қочқинлар лагерида туғилган. 1980 йилларда у ҲАМАС асосчиларидан бирига айланди.

Шунингдек, Синвар “Ал-Қассам” бригадаларини яратишда фаол иштирок этган. Унга “Хон Юнуснинг қассоби” лақаби берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan