ХАБАРЛАР

АҚШ ҳарбий кемаси ҳусийлар учирган дронни уриб туширди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг эсминеци Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудудлардан учирилгани тахмин қилинаётган учувчисиз самолётни Қизил денгизда уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати хабар берди.

“Қизил денгиз жанубида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Carney эсминеци Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларидан учирилган Эронда ишлаб чиқарилган KAS-04 учувчисиз самолётини уриб туширди”, дейилади CENTCOM’нинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида. 

Қўмондонликнинг қўшимча қилишича, дронинг мақсади номаълум бўлган. Бироқ, у Америка ҳарбий кемаси томон йўл олган. Дрон уриб туширилишидан эсминец ва экипаж жабрланмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan