СПОРТ

Сурхондарёлик ички ишлар ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси

Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида ички ишлар тизимидаги ёш ходимлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, мусобақа низоми ва талаблари билан соҳанинг барча ходимлари таништирилиб, иштирокчилар мусобақага алоҳида тайёргарлик билан келишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур мусобақанинг эркаклар баҳсида учинчи ўринни вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили капитан А.Саломов, иккинчи ўринни вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси сержант Д.Чоршанбиев, фахрли биринчи ўринни эса вилоят Ички ишлар бошқармаси 9-сон Тергов ҳибсхонаси назоратчиси сафдор М.Абдурахмоновлар қўлга киритишди.

Аёллар ўртасида учинчи ўринни вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси патруль-пост хизмати бўлинмаси сафдор ходими сафдор М.Қаршиева, иккинчи ўринни вилоят Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими сафдор Ш.Файзуллаева, фахрли биринчи ўринни эса вилоят Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими сафдор З.Зариповага насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг медали, биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.