Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда шахсий таркиб томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан захарланиш ҳолатини олдини олиш, ҳарбий буюм, техника, бино ва иншоотларни ёнғиндан асраш, ёнғин содир бўлишига йўл қўймаслик ҳамда кузги-қишки мавсумда ёнғин хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришни ташкиллаштириш мақсадида вилоят марказидан олис бўлган Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбийлар ва уларнинг оила-аъзолари билан хамкорликдаги куч тузилмалари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотга Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Сурхондарё газ таъминоти филиали, Сурхондарё вилояти худудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари ва махсус техникалари жалб этилди.

Машғулотни ўтказиш жараёнида ҳарбийлар ва уларнинг оила-аъзоларига мутахассислар томонидан қуйидаги талаблар етказилди:
- газ ва электр асбобларидан фойдаланаётганда ёнғин хавфсизлиги чораларига тўлиқ амал қилиш, газ қувурларининг тўғри қўйилганлиги ва унинг созлигини текширтириш, дудбурон (тутун мўрилари) печларнинг иситиш мавсуми бошланишидан олдин ва иситиш мавсуми даврида қора қурумлардан тозалатиш;
- газли иситиш печларида резина қувурлардан фойдаланмаслик, қулбола иситиш мосламаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
- шахсий таркибнинг тутунлардан (ис гази) заҳарланишини олдини олиш мақсадида вақтинчалик ва доимий хизмат хоналарини иситишда олов чўғи ёки бошқа туташ хусусиятига эга бўлган ҳамда ёнувчи жиҳозлардан фойдаланмаслик;
- ҳарбий қисм шахсий таркибининг сони ва уларнинг жойлашувини назорат қилиниши асосан тунги пайтда кучайтириш. Ҳарбий қисм автомобил паркларида, маънавият ва марказлари, омборхоналарда устахоналарда, ошхоналарда, қозонхоналарда, кунгларда, чордоқ, ертўлаларда, ўқув ва хизмат хоналарида шахсий таркибни яшаши қатъиян ман этилиши;
- ишга яроқсиз розетка, ўчиргич (рубилник) ва бошқа электр мосламаларидан фойдаланиш, электр тақсимлагич қалқонларида ва атрофида ҳар хил турдаги бегона нарсаларни сақлаш, ортиқча кучланиш ва қисқа туташув токларидан ҳимоялаш учун қўлбола сақлагичларни қўлламаслик;
- ҳарбий шаҳарчалардаги уйларда, хонадонлар ва ётоқхоналарда яшовчи ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари ўртасида кундалик ҳаётда электр ва газ асбобларидан фойдаланаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари борасида йўриқномалар олиб борилди.

Шунингдек, яшаш уйларида (хонадонларда) ва ётоқхоналарда сиқилган газ балонларидан, табиий газ босимини оширадиган электр насосларидан, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қўлбола усулида ясалган иситиш печларидан фойдаланиш мумкин эмаслиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, дала ўқув маркази ва полигонлардаги қўшинларни ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрилиши, далда ўқув маркази ва полигонларга чиқишдан олдин ёнғин ўчириш воситаларини созлиги текширилиши, шахсий таркибни лагерларда ва техникаларда йўналиш даврида ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништирилиб чиқарилиши, чодирли шаҳарчада 220 вольт ток кучланишга эга бўлган электр токидан фойдаланиш мумкин эмаслиги, чодирларда ўрнатилган печ ва бошқа иситиш анжомлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда 50х70 см ўлчамдан кам бўлмаган тунука ўрнатилиши, печларда ўт ёқиш бўйича йўриқнома ва ўт ёқувчилар жадвали ишлаб чиқилиши;
ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар уйларида, хонадонларида ва ётоқхоналарида яшовчи ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари ўртасида кундалик ҳаётда электр ва газ асбобларидан фойдаланаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари борасида йўриқномалар олиб борилди ва машғулотдан сўнг ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича 600 га яқин тарғибот эслатмалари Термиз гарнизони ёнғин назорати инспекцияси ходимлари томонидан тарқатилди.
О.ЮСУПОВ, ТЕРМИЗ ГАРНИЗОНИ ЁНҒИН НАЗОРАТИ
ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ