Ҳарбий тадбирлар

Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун !

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун !”  шиори остидаги “Уч авлод учрашуви” Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам юқори кайфиятда ташкил этилди.

Тадбирда Қуролли кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва вилоятнинг Жарқўрғон туманидаги ёшлар ва иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги  байрами арафасида ташкил этилган ушбу тадбирда мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хайирли ташаббуслар тўғрисида маълумотлар берилди.

Катта ҳаёт тажрибасига эга нуронийлар ўзлари босиб ўтган ҳаёт йўллари ва фаолиятлари хусусида тўхталиб, бугун, айниқса, ёшлар учун сифатли таълим олишларию катта марраларни забд этишларида барча имконият ва шароитлар мавжуд эканини таъкидлади.
Албатта, шу замин, шу юрт барчамизники.

Унинг равнақи, ривожи учун эса ҳар бир инсон масъулдир. Бугун ўниб-ўсиб вояга етиб келаётган эртамиз эгалари буни тўлиқ англаб етган. Улар яратилган шароиту имкониятлардан муносиб фойдаланиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлмоқда. Хуллас, «Уч авлод учрашуви»да қурилган суҳбат, алмашилган фикрлар дилдан чиқиб, дилларга кўчди. Мақсад ва режалар ўртоқлашилди.

Ҳарбий хизматчилар халқ достонларидан куйлаб, дўмбира чертиб йиғилганларга хушкайфият улашди.

Тадбир сўнгида иштирокчилари учун ҳарбий қисм бўйлаб ташкил этилган саёҳат Ватан посбонлари учун яратилган қулайликлар хусусидаги маълумот бериш ишмокини берди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan