ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағлари талон-тарож қилинган

 

Департамент маълумотларига кўра, Музработ тумани Тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ф.С. ва бошқалар мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан 2019 йил июнь-декабрь ойлари давомида расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, ишчи ходимларга ойлик иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлашда “УзАсбо” дастурига киритилган ва ҳисобланган ойлик тўловлардан ташқари туман ғазначилик бўлимига сохта сўровномалар тақдим этиб, жами 358,0 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида етказилган зарарнинг 150,0 млн. сўми ундирилиши таъминланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан Музработ тумани Тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ф.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.