
8 август Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида, «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.
ЙТҲ натижасида «Isuzu» автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда «Зил-130» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.