Uncategorized

Термизда кредит ажратиб беришни ваъда қилган шўъба мудири ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ипотекабанк” АТИБ вилоят филиалининг шўъба мудири Х.Т. “L.S.” МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan