АҚШ Давлат департаменти Украина шарқида икки америкалик ҳалок бўлганини тасдиқлади. Расмийлар «жабрланганларнинг оила аъзолари билан алоқада бўлиб, уларга ҳар томонлама консуллик ёрдамини кўрсатмоқда».
“Ушбу оғир дамда оилаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатган ҳолда, бошқа изоҳлардан тийиламиз”, — деди ТИВ вакили.
ABC телеканали ҳам ҳалок бўлганларнинг исмини айтмади, улар Украина Қуролли кучлари томонида жанговар ҳаракатларда қатнашганини таъкидлади.