Олимлар 10 йил аввал инсоннинг юрак ҳуружини башорат қила оладиган сунъий интеллект яратдилар
Jons Xopkins университетининг америкалик олимлари 10 йил аввал инсоннинг юрак ҳуружини башорат қила оладиган сунъий интеллект яратдилар. Бу ҳақда Nature Cardiovascular Research журнали хабар бермоқда.
Мутахассислар турли касалликлар билан боғлиқ ҳолда юракда пайдо бўлиши мумкин бўлган чандиқ тўқималарининг наъмуналарини таҳлил қилишди.
Олимлар юракнинг контрастли МРТ текшируви натижаларидан чандиқ тўқималарининг умумий ҳажми ва массасини аниқлай оладиган нейрон тармоқ яратдилар. Агар ушбу маълумотлар беморнинг ёши, вазни ва қабул қилган дори-дармонлари ҳақидаги маълумотлар билан таққосланса, юрак ҳуруж хавфини 10 йил олдин олдиндан айтиш мумкин. Прогноз 74% га тўғри келади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, аритмия туфайли юзага келадиган юракнинг тўсатдан тўхтаб қолиши туфайли дунёда ўлимнинг 20 фоизигача содир бўлади. Агар бемор барча турдаги хавфларни олдиндан баҳоласа ва уларни камайтириш йўлларини топса, у қайғули тақдирни кейинга қолдириши мумкин. Айни пайтда мутахассислар ЭКГ ёки юракнинг ултратовуш текширувига асосланган башорат қанчалик самарали бўлиши мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилмоқдалар.