Uncategorized

«Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга ҳужум қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуд — Балх вилоятида жойлашган Ҳайратон шаҳрининг бир қисмига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» хабар берди.

Балх вилояти хавфсизлик хизмати берган маълумотларга кўра, ҳужум афғон кучлари томонидан муваффақиятли қайтарилган.

Маълум қилинишича, аввалроқ Ҳайратондаги баъзи савдогарлар ва инвесторлар ҳудуддаги хавфсизлик ҳолатидан хавотирда эканини маълум қилиб, хавфсизлик хизматидан «Толибон» ҳаракатига қарши зудлик билан чоралар кўришга чақирган. Аммо Балх полицияси аҳолини, хусусан, ишбилармонларни ва инвесторларни портда хавфсизлик кучлари мавжудлигини ва «Толибон» ҳаракати уларни енга олмаслигини айтган.

Маълумот ўрнида, Ҳайратон Афғонистоннинг шимолий Балх вилоятидаги чегара шаҳар ва порт бўлиб, Амударё бўйида жойлашган.

Аввалроқ Афғонистон ҳарбийлари 2 туманни «Толибон» ҳаракатидан қайтариб олгани хабар берилган. Шунингдек, Афғонистондаги туманлардан бири махсус операция орқали «Толибон» ҳаракатидан озод қилингани айтилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan