Uncategorized

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коррупцияга қарши махсус Telegram-ботни ишга туширди

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, Қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи билан асосий мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши кураш бўлган махсус @UzAgroAnticorruptionBot телеграм-боти тасдиқланди ва ишга туширилди.

Маълум қилинишича, мазкур телеграм-бот фойдаланувчилар сўрови борасида ҳам кўплаб функцияларни ўзида мужассам қилган, ҳудуд, тизим ташкилоти, мурожаат соҳаси кабиларни танлаш имконини тақдим этади.

Ҳар бир мурожаат устида ишлашга дарҳол киришилади ва махсус мутахассисга кўриб чиқиш ва ечимини топиш учун юборилади. Агар фуқароларнинг ёзма мурожаатига жавоб бериш муддати 15 кун ичида деб белгиланган бўлса, ушбу бот бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва олинган мурожаатнинг кўриб чиқиш учун қабул қилишни унинг туридан келиб чиққан ҳолда 3 кундан кўп бўлмаган муддатгача қисқартиришга имкон беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan