Uncategorized

Бухорода Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади

Бухоро вилоятида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (685-сон, 16.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2022 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта май ойида Бухоро шаҳрида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади.

Қарор билан фестивални ўтказиш бўйича низом тасдиқланди.

Фестиваль ҳақида бошланишидан 30 кун олдин ОАВда эълон берилади.

Фестивалда 30 ёшгача якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоаларнинг фақат мақом асарлари намойиш этилади.

Ижродан рақсдан фойладаниш мумкин, барча асарлар ёддан ижро этилади.

Фестиваль 2 та шартда ўтказилади “Мушкилот” (чолғу) ва “Наср” (ашула). Фестиваль ғолиблари дипломлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan