Uncategorized

Боррель Яқин Шарқдаги можарони икки давлат ечими билан ҳал қилишга чақирди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Яқин Шарқдаги можарони тугатиш учун икки давлат асосидаги ечим зарурлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 22 январь куни Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бошланишидан олдин сўз очди.

Сиёсатчи Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг мустақил Фаластин давлати ташкил этилишига қарши чиққан сўнгги баёнотини шундай изоҳлади.

“Ечим нима бўлиши керак? Фаластинликларни Ғазодан ҳайдаб чиқариш ёки ҳаммасини ўлдиришми?”, дейди Европа дипломатияси раҳбари 

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ечимига муқобил вариант йўл йўқ.

Шунингдек, Боррель Ғазодаги гуманитар вазиятнинг кундан-кунга ёмонлашаётганига эътибор қаратди. 

“Вазият қанчалик ёмон эканини тушунтириб бера олмайсиз. Юз минглаб одамлар бомбардимон остида, улар бошпана, озиқ-овқат ва дори-дармонлардан маҳрум”, дейди.

Дипломатнинг таъкидлашича, Фаластин анклавининг тинч аҳолиси орасида қурбонлар жуда катта. 

«Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлигини тан олмоқда, аммо улар қачон Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш учун етарли бўлади?», дейди Боррель.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan