Diyor24.uz телеграм мессенжерига қуйидаги мазмундаги мурожаат келиб тушди.
«Ассалому алайкум. Мен Шоматов Сайриддин Ҳикматулло ўғли 2017 йили Узун қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш йўналишини тугатганман.
Коллежни 2016 йилда битирганларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришган.
Бизга келиб ва биздан кейинги битирувчиларнинг ҳеч бирига ҳайдовчилик гувоҳномасини бермай устозлар турли баҳоналарни қилиб алдаб келишмоқда. Бизга “права” бериладими? Ўзи бу иш билан ким шуғулланади? Амалий ёрдам беришингизни сўрайман», деб Шоматов Сайриддин.
Ушбу мурожаат юзасидан Сурхондарё вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасидан изоҳ кутиб қоламиз.
Diyor24 да расмий муносабат эълон қилинади, бизни кузатиб боринг.