ЖАМИЯТ

Деновлик «уддабурон»

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, Денов тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган эди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Денов туманида яшовчи Денов тумани “Баркамол авлод” болалар маркази масъул ходими Х.А. ўз ишхонасида С.А. исмли қиздан “Баркамол авлод” болалар марказига “Тўгарак раҳбари” лавозимига ишга қабул қилиш эвазига талаб қилган, бир миллион икки юз минг сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда, Денов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.