Uncategorized

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи » Ватанпарвар» ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан 27 июн – ОАВ ва Матбуот ходимлари куни муносабати билан ёзги биатлон спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон республикаси мудофаасига кўмаклашувчи » Ватанпарвар» ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан 27 июн – ОАВ ва Матбуот ходимлари куни муносабати билан ёзги биатлон спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоят телерадиокомпанияси, «Сурхон тонги»,«Заря Сурхана» газеталари, «Diyor24.uz» ОАН, бошқарма ва ташкилотларнинг матбуот хизматлари ходимлари иштирок этишди.


Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра эркаклар ўртасида биринчи ўринни Сурхондарё телевидениесининг монтаж режиссёри Сардор Мажидов эгаллаган бўлса, аёллар ўртасидаги ушбу пағонани вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот котиби Дурдона Халикова забт этди. 2- 3 ўринлар ҳам муносиб йигит- қизларга насиб этди.


Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғлари билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan