Uncategorized

ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди.
Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.
“Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз, — дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове. — Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин».
Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам 2022 йил охирида аниқланган мазкур мутация ҳақида тўхталар экан, у “омикрон” BА.2 версиясининг рекомбинанти эканлигини таъкидлади.
“Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда, — дейди у. — Аммо бу ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келмаслигига ишонамиз. Чунки биз ўтган даврда мазкур вирусга қарши курашиш борасида етарли тажриба тўпладик”.
Шундан келиб чиқиб, мутахассислар СOVID-19га қарши бустер дозада эмланиш энг тўғри чора эканлигини таъкидламоқда.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan