Uncategorized

Климакснинг белгилари қандай?

Шифокор Насиба Ражабова:

? Климакс – бу аёлларнинг жинсий етилганлик давридан қарилик даврига ўтиши ҳисобланади. У доимий менструал цикл бузилишидан то унинг буткул тўхташигача бўлган даврни ўз ичига олади. Климакс одатда 45-54 ёшда содир бўлади ва 15-18 ой давом этади.

? Белгилари; бўйин, юз ва кўкрак соҳасида «қизиб кетиш», пульс тезлашиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўп тер ажратиш, қичишиш, уйқусизлик, тана вазнининг ортиши, атеросклероз ривожланиши, артериал қон босимининг ортиши, бош оғриғи, бўғим, мушак ва умуртқа поғонасида оғриқ, тери қуриши, жинсий мойилликнинг пасайиши, кайфиятнинг тез ўзгариши, ҳаддан ортиқ чарчоқ.

✅ Агар аёл киши ўзини ёмон ҳис қилса, акушер-гинеколог ҳамда терапевтга мурожаат қилиши лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan