ЖАМИЯТ

Сайлов жараёнлари ОАВлари нигоҳида

Бугун Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлимида “Сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этишди. “Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органлари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг сайловда иштироки” мавзусида Термиз давлат университети доценти Норқувват Янгибоев, “Сайловларда оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқлари” мавзусида вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Аброр Раҳматовлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, семинар иштирокчиларига сайлов жараёнларининг ОАВларида ёритилиши юзасидан тегишли  тушунчалар  берди.

С.Саломов