ЖАМИЯТ

БИР РАҚАМ ШАРҲИ:

Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани боис, давлат хизматлари марказларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида тушаётган мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ошиб бораётир.
Биргина жорий йилнинг 9 ойи давомида Сурхондарё вилоятининг ўзида давлат хизматлари марказлари томонидан 13 минг 746 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан 4 минг 189 та юридик шахс, 9 минг 557 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади.