ЖАМИЯТ

Нодир Тўрақулов ва Эркин Норқобилов билан боғлиқ жиноий йўл билан топилган мулк савдога чиқарилганди …

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2018 йил 25 декабрдаги ижро варақасига асосан, Н.Тўрақулов ва Э.Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш орқали орттирилган, Э.Норқобиловга тегишли бўлган “УСГТШ-Термиз” МЧЖ балансидаги Сурхондарё вилояти, Термиз туманида жойлашган “Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси” бинолари жиноий йўл билан топилган мулк сифатида давлат эгалигига ўтказиш белгиланган эди.

Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Жорий йилнинг 30 окябрь куни бўлиб ўтган аукцион савдоларида 5 миллиард 304 миллион 445 минг сўмга сотилиб, тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилган, деб Diyor24га  Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси хабар берди.