ҚИЗИҚАРЛИ ТЕХНОЛОГИЯ

Замонавий телевизорлар «томошабинни кузатади»ми

Замонавий smart TV доимий тартибда атрофда содир бўлаётган ҳаракат ва товушларни аудио ва видео ёзув орқали ёзиб олиши мумкин.

Бундай имкониятлар «ақлли» телевизорларга ишора ёки товуш орқали буйруқни қабул қилиб олиши учун керак бўлади, деб тушунтиради экспертлар. Масалан, томошабин иловани ёқмоқчи бўлса, бошқа телеканални томоша қилишни хоҳласа, телевизорни ёқмоқчи ёки ўчирмоқчи, унинг товушини кўтармоқчи ё пасайтирмоқчи бўлса, телевизор учун ишоранинг ўзи кифоя бўлади, — деб тушунтирди «Прайм» агентлигига «Сифровые платформы» автоном нотижорат ташкилоти Бош директори Арсений Щелсин.

Товушга оид имкониятлар, одатда, барча замонавий телевизорларда мавжуд.

«Товуш файллари ишлаб чиқарувчи компанияларга товуш функцияларини такомиллаштириш учун жўнатилади. Америкалик ҳуқуқ-тартибот идора ходимларининг берган маълумотларига қараганда, баъзи мамлакатларнинг махсус хизматлари бундай дастурий имкониятлардан, одатда, бутун дунёдаги одамларни «ақлли» телевизорлар ёрдамида кузатиш учун фойдаланади», — дея таъкидлади эксперт.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan