ЖАМИЯТ

Коронавирус аниқланган бемор шифокорнинг саволларига жавоб беришдан бош тортса, жавобгарлик белгиланадими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги аниқ бўлган шахс шифокор томонидан ҳақиқатни аниқлаш учун берилган саволларга жавоб беришдан бош тортса, ушбу ҳолат бўйича шахсга нисбатан жавобгарлик белгиланганми?

✔️ Ҳа, бу маъмурий ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик мавжуд бўлиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (6 690 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача (11 150 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan