РЕКЛАМА

ИШГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бўш иш ўринларига танлов ўтказилишини маълум қилади!

 —Шеробод туман давлат хизматлари маркази Ахборот  коммуникация-технологиялари шўъбаси бош мутахасcиси лавозимига (1 нафар ходим
0,5 ставка асосида).

Танловга ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар:

Олий, ўрта-махсус юридик ёки ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича маълумотга эга бўлган ҳамда ахборот-технологиялари соҳасига оид билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ҳамда соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар тегишли ҳужжатларни ДХА Сурхондарё вилояти бошқармасининг Кадрлар бўлимига 2019 йил 21 ноябргача топширишлари лозим.

Манзил: 190100, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ат-Термизий  кўчаси, 2-уй. Мурожаат учун телефон: (76 ) 223-16-51.

 *Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-ойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

– ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

– белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

– қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

– илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

– адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

– ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси
Ахборот хизмати