ЖАМИЯТ

Депутатнинг сўрови нега жавобсиз қолди?!

Депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови муҳим аҳамиятга эга. Негаки, унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида инсон тақдири, халқ манфаати туради.

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат”СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, 19-Бўстон  сайлов округидан сайланган  депутат Бўри Маҳматмуродовнинг жорий йил 19 апрель куни аҳоли билан юзма-юз мулоқоти жараёнида аниқланган, яъни Термиз шаҳри, “Бўстон” МФЙ, Бахт кўчаси 36-уй,
13-хонадонда яшовчи М.Б.Малихнинг 2 йилдан буён тўшакда ётиб қолганлиги,  унинг даволанишига амалий кўмак сўраб, Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига юборган депутатлик сўрови жавобсиз қолдирилган.

Шунингдек,  Термиз шаҳри, “Темир йўлчи” МФЙ,  Шеробод кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Ж.Саидовнинг оғир аҳволда яшаётганлиги, чап кўзи хиралашиб кўрмаётганлиги туфайли  даволаниши  учун ордер ажратилишида,  “Бўстон” МФЙда истиқомат қилувчи Ў.Одинаеванинг қандли диабет билан хасталангани, даволаниши учун бепул дори-дармон ажратилишида амалий ёрдам сўраб юборган депутатлик сўровларини ҳам вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари эътиборсиз қолдирилган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, демак Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида мурожаатлар билан ишлаш аҳволи тизимли йўлга қўйилмаган.

            Гулшод Турсоатова