ЖАМИЯТ

Мақсад – аҳолига янада қулайлик яратиш

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаати, унинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» деган пурмано даъватлари бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Мазкур жараёнда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор берилиш олдимиздаги биринчи масалалардан биридир.

Жорий йилда “Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ томонидан Сурхондарё вилояти бўйича газ хўжалиги тизимини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режаси 6,6 км бўлиб, ҳозирги кунда ушбу мукаммал таъмирлаш режасига киритилган газ қувурларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда ва қувурларни мукаммал таъмирлаш учун зарур диаметр ва узунликдаги қувурлар табиий газ таъминоти танқис ҳудудлардан демонтаж қилиб жамланмоқда. Айни вақтга қадар режадаги 6,6 км газ қувурлардан 1,2 км қисми мукаммал таъмирланди.

Бундан ташқари газ қувурларини реконструкция қилиш режаси 3,2 км бўлиб, ҳозирги кунда ушбу реконструкция қилиш режасига киритилган газ қувурларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда ва қувурларни реконструкция қилиш учун зарур бўлган диаметр ва узунликдаги қувурлар табиий газ таъминоти танқис ҳудудлардан демонтаж қилиниб жамланмоқда. Айни вақтга қадар режадаги 3,2 км газ қувурлардан 1,3 км қисми реконструкция қилиниб бўлинди.

Ҳозирги кунда газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш режаси 11 дона бўлиб, ушбу газ таксимлаш пунктларининг барчаси тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди. Газ тақсимлаш пунктларини техник тафтиш қилиш йиллик режаси 2537 дона бўлиб, амалда 1210 донаси тафтиш қилиниб, ушбу режанинг бажарилиши сентябр ойида тўлиқ ниҳоясига етказилади. Газ қувурларни ҳаво босими ёрдамида зичликка синаш ва тозалаш режаси 76,4 км. бўлиб, амалда 37,6 км қисми ҳаво босими ёрдамида зичликка синалди ва тозаланди ҳамда газ қувурларнинг ҳолатини прибор усули билан текшириш режаси 76,4 км. бўлиб, амалда 43,44 км қисми прибор усули билан текшириб чиқилди, бу кўрсаткичнинг ҳам қолган қисмини жорий йилнинг 25 августига қадар тўлиқ мавсумга шай ҳолатга келтирилади.

Газ қувурларини буёқлаш режаси 5,75 км бўлиб, амалда 14,24 км газ қувурлари бўёқланиб, ушбу кўрсаткич 247,7 фоизга бажарилди.

Юқорида айтиб ўтилган куз-қиш мавсумига доир режа-топшириқларнинг барчаси 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми бошлангунга қадар тўлиқ ниҳоясига етказилишини ва бу масала “Ҳудудгаз Сурхондарё” масъулияти чекланган жамияти томонидан доимий назоратга олинган.

Қиш мавсумига ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўриш газ таъминоти тизимининг барқарор ишлаши ва истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз етказиб бериш кафолатидир. Амалга оширилаётган бу каби ишлар халқимиз ҳаёт сифати ҳамда фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ матбуот хизмати

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan