МУЛОҲАЗА

Қарзнинг ажри садақадан юқорими?

Мусулмон ушбу сифати билан Парвардигори ҳузурида ажр-мукофотга лойиқ бўлади:

 «Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши борми, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарила­жак­сиз» (Бақара, 245).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир мусулмонга икки марта бир дирҳам қарз берса, уларнинг бирини са­да­қа қилиб юборгандек ажр олади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).

Қарз айрим ҳолларда ажр-савобда садақадан юқори бўли­ши мумкин. Бу эса олувчи ва берувчининг ҳолатига боғлиқ. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Исро кечасида жаннат эшигига “Садақага ўн баробар, қарзга ўн саккиз баробар ажр бў­лур”, деб ёзилганини кўриб, сўрадим:

– Эй Жаброил, нима сабабли қарз садақадан афзал бўлди?

Жаброил жавоб берди:

– Чунки сўровчи баъзида нарсаси бўлатуриб ҳам тиланаве­ра­ди. Қарз олувчи эса фақат муҳтож бўлгани учун сўрайди» (Ибн Мо­жа).

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan