ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК

Пандемия қачон тугайди?

1918 йилдаги «испанка» грипи ва Covid-19 нинг эпидемиологик хусусиятларини таҳлил қилган моделлаштиришларга кўра, эпидемия икки йил давом этиши мумкин. Бироқ иммунитет чегараси ва даврининг аниқ эмаслиги, асимптоматик ҳолатлар, эмлашларнинг муваффақиятли бўлиш-бўлмаслиги узоқ муддатли прогнозларда хато улушини кўпайтирмоқда. Агар жамият чора-тадбирлардан чарчаса ва улардан эрта воз кечса, вирусга чалиниш ҳолатлари янада кўпаяди, натижада соғлиқни сақлаш тизими ҳамма учун етарли бўлмаган даражада блокланади. Шу боис чора-тадбирларни юмшатиш сиёсати ва бошқаруви ушбу мезонларга мувофиқ бўлиши жуда муҳим.

Covid-19 пандемиясининг давомийлиги 3 омилнинг комбинациясига боғлиқ:

  • Иммунитетга эга бўлмаган одам;
  • Юқтирувчи одам;
  • Таъсирчан алоқа.

Пандемиянинг давомийлигини белгиловчи асосий чора-тадбирлар:

  • Иммунитетга эга бўлмаганларни эмлаш;
  • Юқтирилган одамларни изоляция қилиш;
  • Одамларни карантинда ушлаб туриш;
  • Умумий чора-тадбирлар билан ўзаро алоқани минималлаштиришга эришиш.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan